Эрон чегара полицияси қўмондони, бригада генерали Аҳмад Али Гударзи мамлакатнинг шарқий чегараларида хавфсизликка таҳдидларни камайтириш учун тўсиқлар қуриш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Eghtesaad24 хабар берди.
Эроннинг Покистон ва Афғонистон билан чегараларида мамлакатга гиёҳванд моддалар савдосининг 80 фоизи тўғри келади. Бу Эрон хавфсизлик хизматларининг ҳисоб-китобларига асосланади. Бундан ташқари, лойиҳанинг мақсади ёнилғи ва товарлар контрабандаси, шунингдек, ноқонуний миграциянинг олдини олишдан иборат.
Систон ва Балужистон ҳамда Хуросон-Ризозий вилоятларида қурилиш ишлари аллақачон бошланган, деди Аҳмад Али Гударзий.
Кейинчалик Илам, Курдистон ва Ғарбий Озарбайжон вилоятларида тўсиқлар қурилади. Сентябрь ойида Эрон Афғонистон билан чегарада 10 километрлик бетон девор қурилишини якунлади. Қурилиш май ойида эълон қилинган, яна 50 километр қурилиши режалаштирилган. Тўсиқ Хуросон-Разавий вилоятида қурилган бўлиб, Эрон расмийларига кўра, афғон қочқинлари энг кўп шу чегарадан ўтади. Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 950 километрни ташкил этади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан тинчлик музокараларига очиқ эканини айтганидан сўнг, Москва буни «муҳим» хабар сифатида баҳолади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.