Сенат қарори: тўйхоналар режалаштирилаётган оилавий тадбирлар ҳақида икки кун олдин ички ишлар органига маълумот беради

Сенат қарори: тўйхоналар режалаштирилаётган оилавий тадбирлар ҳақида икки кун олдин ички ишлар органига маълумот беради

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор тасдиқланди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзонинг таъкидлашича, аксарият тўйхона эгалари ихчам ва камхарж тўй ўтказиш ниятида бўлган фуқаролардан оилавий тадбирларни ўтказишда белгиланган қоидаларга зид равишда тўй харажатларини икки-уч баравар миқдорда асоссиз ундириб олмоқда.

Янги қарор бўйича эса ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талабларига тўйхона, кафе ва ресторанларда риоя этилишини назорат қилади ҳамда ушбу талаблар бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган оилавий тадбирлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозим.

Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, бошқа жамоат ташкилотлари, маҳаллий Кенгашлар ўз ваколатлари доирасида ушбу Низомга амал қилинмаган ҳолатлар юзасидан тегишли жазо чораларини кўриш учун ваколатли органларга таклифлар киритиб бориши белгиланган.  

Manba:kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!