Сенат: инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни кучайтириш муҳим

Сенат: инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни кучайтириш муҳим

Сенатда “Ҳудудларда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва яратилган имтиёзларни татбиқ этишда муаммолар ва устувор вазифалар” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбир Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвесторлар ва экспортчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни юзасидан миллий амалиёт ва хорижий тажриба атрофлича кўриб чиқилди.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш, жумладан, депутатларнинг тегишли ҳоким ўринбосарлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш орқали комплекс тизимни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш, инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Халқаро молия институтлари маблағларидан самарали фойдаланиш ва уларни ўз вақтида ўзлаштириш, ушбу маблағларни устувор равишда ижтимоий, инфратузилма ҳамда сув хўжалиги лойиҳаларига йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!