Цемент заводлари электрдан узилганми? Энергетика вазирлиги муносабати

Цемент заводлари электрдан узилганми? Энергетика вазирлиги муносабати

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга электр энергияси етказиб берилишини тўхтатилгани тўғрисидаги миш-мишлар ҳақиқатдан йироқ эканлигидан огоҳлантиради. Ушбу заводларга электр энергияси этказиб бериш тўхтамаган. Бу ҳақда вазирликнинг Матбуот хизмати хабар берди.

" - Бу ёлғон маълумот бугун, 25 ноябрь куни 19 мингдан зиёд обуначига эга бўлган телеграм каналларидан бирида жойлаштирилган. Мазкур телеграм канали эгаси у қандай аудотирияни қамраб олишга қодир эканини ҳисобга олган ҳолда ҳар қандай ёлғон маълумот тарқатиш ҳолати учун жавобгарликни ҳис қилиши лозим.  

Миш-мишни тасдиқловчи ёки инкор этувчи ваколатли манбаларга мурожаат қилмай туриб, “тармоқ маълумотларига асосланиб” деб ёзган ҳолда мазкур телеграм канали муаллифи цемент ишлаб чиқарувчи аниқ корхоналарни тилга олади ва уларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилганини маълум қилади. 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахс ёлғон хабар тарқатгани учун қонуний жавобгарликка тортилади. Маълум бир аудиторияга мўлжалланган ҳар қандай хабар тарқатаётган киши бу борадаги масъулияти ва ҳар қандай исботини топмаган хабар, одамларга миш-мишлар ва текширилмаган маълумотларни етказгани учун жавобгарликка тортилиши мумкинлигини аниқ ҳис қилиши лозим.

Диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 24 ноябрь куни Оҳангарон цемент заводига 605 минг кВт.соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, ўрта ҳисобда бу заводга кунига 540 минг кВт.соат электр энергияси етказиб берилади.

Жумладан, Қувасой цемент заводи суткасига ўртача 332 минг кВт.соат электр энергияси истеъмол қилади," дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!