Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди — МСК

Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди — МСК

Марказий сайлов комиссияси соат 11:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди. Қайд этилишича, 24 октябрь куни соат 8:00 ва 11:00 оралиғида 6 669 552 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.

Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди — МСК

Фото: Марказий сайлов комиссияси

«Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Қорақалпоғистон Республикасида 331 377 нафар (31,7 фоиз), Андижон вилоятида 672 733 нафар (37,3 фоиз), Бухоро вилоятида 380 751 нафар (34,2 фоиз), Жиззах вилоятида 276 640 (35,1 фоиз), Қашқадарё вилоятида 600 528 нафар (32,1 фоиз), Навоий вилоятида 182 989 нафар (29,4 фоиз), Наманган вилоятида 609 278 (36,8), Самарқанд вилоятида 621 013 нафар (28,3), Сирдарё вилоятида 177 338 нафар (35,9 фоиз), Сурхондарё вилоятида 589 739 нафар (40,2 фоиз), Тошкент вилоятида 496 729 нафар (27,6 фоиз), Фарғона вилоятида 938 937 (41,1 фоиз), Хоразм вилоятида 346 804 нафар (32,5 фоиз), Тошкент шаҳрида 444 696 нафар (26,9 фоиз) сайловчи сайлов ҳуқуқидан фойдаланган.

Сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарлича овоз берилди — МСК

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Мамлакатда ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Улардан 9 миллион 459 минг 273 нафарини ёки 48 фоизини эркаклар, 10 миллион 399 минг 854 нафарини ёки 52 фоизини аёллар, 6 миллион 458 минг 283 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шунингдек, 887 минг 686 нафар сайловчи ҳамда унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган 8 203 нафар маҳкум ҳам биринчи марта овоз беради. 37 та хорижий давлатда тузилган 54 та сайлов участкасида 299 минг 780 нафар сайловчи овоз бериши мумкин.

Сайловда ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова Ўзбекистон президентлиги учун кураш олиб боришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!