Сартепа йўлидаги қудуқ туфайли «Дамас» ағдарилгани ҳодисасига «Сувоқова» изоҳ берди

Сартепа йўлидаги қудуқ туфайли «Дамас» ағдарилгани ҳодисасига «Сувоқова» изоҳ берди

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ва Туркистон кўчалари кесишмасида содир бўлган «Сартепага кираверишдаги қудуққа ғилдираги кириб кетган «Дамас» ағдарилгани» воқеаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Zarnews.uz сайтига "Сувоқова" ДУК Самарқанд шаҳар филиали изоҳ берди.

Ушбу ҳодиса "Сувоқова" давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали томонидан ўрганилди. Аниқланишича, мазкур ҳудуддан 400 миллиметрлик қувурдан тоза ичимлик суви ўтган. 2016 йилда мазкур сув қувурига шу ерда қурилган янги кўпқаватли уйлар уланган. Уланиш жараёнларига "Сувоқова" корхонаси томонидан техник шартлар белгиланган ва қурувчига сув тизимига уланиш борасида тушунчалар берилиб, жараёнга корхонамиз мутахассисларининг жалб этилиши лозимлиги уқтирилган.

Шунга қарамасдан, тадбиркорлар уйни тез муддатда қуриш ва топшириш мақсадида бу техник шартларга риоя қилмаган.

Боз устига, йўлдаги қудуқларга қўйилган қопқоқлар ҳам давлат стандартларига мос келмаслиги оқибатида юқоридаги бахтсиз ҳодиса юз берган.

Шу боис қурилиш ишлари билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар коммуникация тармоқларига уланишда тегишли техник шартларга амал қилган ҳолда, ишларни давлат стандартларига мувофиқ ҳолда бажаришсагина, юқоридаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олди олинади. Зеро, халқимиз айтганидек, «кўза кунда эмас, кунида синади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!