"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

2017 йили «Ахборот» дастурида «аср қурилиши» деб эътироф этилган «Сардоба» сув омборида шу йил 1 май куни «аср ўпирилиши» рўй берди ва ҳаммаёқни сув босди. Сув омборда ўпирилган тупроқ кўпроқми ё ўмарилган пулларми, ҳали буни аниқлаштириш керак бўлади, токи уни қурганлар сувдан қуруқ чиқа олишмасин.

Айни дамда энг хижолатлиси — ўзимиз қолиб, қўшни Қозоғистонда ҳам одамларнинг уйини сув босиб турибди. Сирдарёда хавфли ҳудудлардан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинган бўлса, Қозоғистонда 31 мингдан зиёд аҳоли ўз турар жойини тарк этишга мажбур бўлди. Албатта, ҳали ўзимизда ҳамма ҳам ёрдам ололмас, аммо Қозоғистонга етказилган нинадек зарар учун ҳам товон пули тўлаб берилса керак.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Дастлаб сув омбори тўғони девори бузилишига кучли шамол ва кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилди. Ўзбекистонда ҳар йили баҳор фаслида жаладан сўнг у ёки бу қишлоқларда, ҳатто шаҳарларда сув тошқинлари юзага келиши кузатилади. Кўпчилик бу сафарги ҳодисага ҳам бошида ана шундай аҳамият билан қарагани рост. Лекин кўп этмай оқибат ниҳоятда аянчли экани маълум бўла бошлади: сув тошқинига аслида турмаган шамол ва ёғмаган ёмғир мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам, 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши бедарак йўқолгани ҳам, соғ уйнинг ўзи қолмагани ҳам…

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Фото: Президент матбуот хизмати

Сув омбори қурилиши

«Сардоба» сув омбори Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган, қурилиш ишлари 2009 йилда бошланиб, 2017 йилда якунланган.

Уни қуришдан мақсад Сирдарё ва Жиззах вилоятлари экин далаларини суғорадиган сув билан таъминлаш, кейинчалик бу ерда мини-ГЭС ҳам барпо этиш бўлган (Тақдирнинг ўйинини қарангки, сув омборида мини-ГЭС учун тамал тоши қўйилгани ҳақидаги хабарлардан 10 кун ўтмасдан ушбу техноген фалокат юз берди).

Сув сиғими қарийб 922 млн метр куб бўлган «Сардоба» сув омбори қурилиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси бошчилигида олиб борилгани маълум қилинмоқда.

Сув сатҳи баландлиги 28,8 метр бўлган ва 404 миллион АҚШ доллари эвазига барпо этилган сув омбор энди қанча зарар келтиргани маълум эмас.

Юзаси 67,4 км² бўлган сув омборидан оқиб чиққан сув Қозоғистоннинг ўзида қарийб уч баробар каттароқ юза - 175,29 км² жойда тошқин ҳосил қилиб турибди.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Фото: t.me/makarenko_channel

Ўпирилишга нима сабаб бўлган?

Google Earth архивига мурожаат қилиб, «Сардоба» сув омборининг қурилиши тарихига эътибор қилинса, ўша «сув уриб кетган 6-пикет» деб аталаётган жой энг сўнгги босқичда бунёд этилгани, у ер энг хавфли участка ҳам эмаслиги, сув омборнинг энг саёз жойиларидан бири экани ойдинлашади (спутникдан туширилган сўнгги фотосуратлардан кўринмоқдаки, сув омборининг чуқурроқ қисмларида ҳали ҳам сув сақланиб турибди).

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Фото: 2015 йил 25 апрелда коинотдан туширилган фотосурат. 6-пикет барпо этилаётган чоғда сув омборнинг бир қисмида сув тўплаш бошланган.

«Сардоба» сув омборининг дамбалари грунтли кўтарма шаклида барпо қилинган. Юртимизда тоғ ён бағирларида эмас, текисликда барпо этилган сув омборларда бундай кўтармалардан азалдан фойдаланиб келинади.

Бироқ, сув босими тупроқни ювиб кетмаслиги учун Сардобада барча ишлар рисоладагидек амалга оширилганмикан? Чунки ижтимоий тармоқларда ўша ўпирилган 6-пикет ҳудудида анчадан буён сув оз-оздан сизиб, нам бўлиб тургани ҳақида ёзишмоқда.

Юртимизда грунтдан тўғонлар барпо этиш бўйича ягона қурилиш меъёрлари қоидалари қабул қилинган. У Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раисининг 1998 йил 20 мартдаги буйруғи билан СНиП 2.06.05-84 ўрнига қабул қилинган ҚМҚ 2.06.05-98 дир.

Албатта, сув омборининг шимол тарафдаги сув чиқадиган ва кучли босимли сувни тутиб турадиган қисми барча шарт ва талабларга риоя қилиб қурилган бўлиши керак. Бироқ, тахмин қилиш мумкинки, айнан босим нисбатан камроқ бўлган (1), саёз (2) ва энг охирида (3) барпо этилган қисмида (6-пикет) тупроқни шиббалаш ишлари, дамбани сув ўтказмайдиган, зич ҳолатда барпо этиш қурилиш ташкилоти томонидан ниҳоятда ўлда-жўлда бажарилган.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Ўпирилган жой яқинида балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатгани сабабли фожиага уларнинг ҳам таъсири бўлгани текшириб кўрилиши керак.

Сангиновлар оиласи

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик ёппасига «Ўзгидроэнерго» АЖ раҳбари Абдуғани Сангинов ва унинг қариндошларини айблашга тушиб кетди. Эмишки, «Сардоба» сув омбори шу инсоннинг бевосита раҳбарлиги остида барпо этилган. Шу йил апрель ойида тамал тоши қўйилган ва келгуси йилнинг июль ойида ишга туширилиши керак бўлган 10,7 МВт.лик «Сардоба» ГЭС эса Сангиновнинг ўғли Ислом Абдураҳмонов раҳбарлик қилаётган «TO‘PALANG HPD HOLDING» МЧЖ таркибидаги «Topalang HPD irrigation systems» УК томонидан қурилаётгани ҳам буни исботлайдигандек.

Хўш, чиндан ҳам «Сардоба» сув омбори қурилишида А.Сангинов бевосита алоқадор фирма ё ташкилотлар иштирок этганми? Иштирок этган!

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизматига кўра, ўша вақтда 10 субпудратчи ичида «Резаксой сув қурилиш» МЧЖ (ҳозирги номи – «To‘palang Water Construction» МЧЖ) томонидан ишлар олиб борилган, бироқ бажарилган ишлар ўпирилиш содир бўлган ҳудуддан бошқа жойда бўлган.

Маълумот учун, Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг май ойида, «Сардоба» сув омбори очилганидан сўнг янги ташкил этилган «Ўзгидроэнерго» АЖга раҳбар этиб тайинланган.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Қурилиш вазири Ботир Зокиров, «Ўзгидроэнерго» АЖ раиси Абдуғани Сангинов ва президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида. 2020 йил 2 май. Фото: Президент матбуот хизмати.

Сангиновлар оиласига тегишли «Резаксой сув қурилиш» МЧЖ 2003–2010 йилда Наманган вилояти Чуст туманидаги «Резаксой» сув омбори қурилишини олиб боради. Шундан сўнг ташкилот «Сардоба» сув омбори қурилишига ҳам қўшилади.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Фото: Чуст туманида 2003 йилда қурилиши бошланган ва фойдаланишга топширилган Резаксой сув омбори

Абдуғани Сангинов раҳбар бўлган «Ўзгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати Сангиновларнинг ўпирилган жойга алоқаси йўқлигини маълум қилмоқда. Лекин улар бўлмаса, барибир кимдир ўша участкани қурган-ку? Текшириш якунларига кўра, уларнинг ҳам номи ҳам маълум бўлиши тайин.

Қурилиш соҳасидаги ўпириш ва ўпирилишлар

Ўзи нега сув омбори қурилиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга берилгани ҳам жуда катта савол бўлиб турибди. Темирйўлчилар шунчалик уста қурувчилармидики, Ўзбекистондаги темир йўлга тегишли бўлган ва тегишли бўлмаган барча «ёғли» жойлар уларга насиб этаверса?!

Темирйўлчилар қурган Қамчиқ довонидаги темирйўлда кўчки ва ўпирилиш содир бўлганини эсланг. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ орадан 2 йил ўтиб (!) бу воқеага изоҳ беришга ўзида куч топа олган эди.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўлида ҳар йили тупроқ ва селдан ўпирилиш бор. Ҳар йили!

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

Юнусобод метро линияси қурилиши вақтида тупроқ оддий ёмғирдан ўпирилиб, 6 ўғлонни босиб қолганига кўп вақт бўлмади.

"Сардоба" сув омборининг ўпирилган қисми энг охирида қўл учида қурилган...

400 миллион АҚШ доллари чакана пул эмас ахир! Шунчаки 27888 м масофага тупроқни суриб қўйиш 400 миллион долларга тушмаса керак? Балким хорижлик (айтайлик, Хитой компанияси) шу ишни 100 миллион долларга сифатли ва кафолатли қила олган бўлармиди. Кимдир шу масаланинг ҳам охирига етармикин?

Хуллас, мана шундай оқибати қўшни давлатга ҳам зиён етказадиган лойиҳаларни халқаро миқёсда экспертизадан ўтказиб, тендер эълон қилиб, илмкони бўлса маҳаллий қурувчиларни умуман яқинлаштирмасдан хорижлик номдор қурилиш компаниялари иштирокида қуриш керакмиди?

Фақат шаффофлик бизни қутқаради

Умуман, энг коррупциялашган ҳисобланувчи қурилиш соҳаси қачон шаффофлашади? Нега бизда улкан қурилишда хорижий компанияларнинг иштирокига йўл қўйилмайди? Нима учун фақат ўзимизникилар ўз аммасининг ўғли, тоғасининг жияни номига очилган фирмалар ёрдамида номигагина ўтказиладиган тендерларда ғолиб чиқиб, объектни «мендан кетгунча эгасига етгунча» тарзида қуриши керак?

Давлат аҳамиятидаги лойиҳалар нега аллақайси амалдорнинг жимжимадор имзоси билан амалга ошириб кетилмоқда?

Ана шундай лойиҳалардан бири туфайли Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ЮНЕСКО рўйхатида Афғонистондаги Бамиён водийсида «толибонлар» томонидан портлатилган буддалар ҳайкали билан битта рўйхатда турибди. Яъни, Шаҳрисабзни обод (аслида вайрон!) қилган ўша лойиҳани тасдиқлаганлар ва толибонларнинг фарқи йўқ, моҳиятан.

Яна бир масала: қурилиш объектларини маълум бир санага мўлжаллаб, ҳайбаракаллачилик ва шошма-шошарлик билан қуриб топширишга қачон барҳам берилади?

Олотда кўрдик намунавий уйларнинг аҳволини. Мен қўрқаманки, шаҳар ва туманларда қурилаётган 2 қаватдан 7 қаватгача бўлган арзон турар жой бинолари 5-6 баллик зилзилага дош берармикан? Худо кўрсатмасин-у, 7-8 баллик зилзила рўй берса қартадан ясалган уйчадек барчаси қулаши аниқ. Қурилиш соҳасида қанақа ўғриликлар бўлишини ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин. Сифат эса энг охирги ўринда бўлиб қолмоқда.

«Қишлоққурилишинвест», «Шаҳарқурилишинвест» деб аталадиган юҳо ташкилотларнинг ҳам барча тендерларини шаффофлаштириш керак. Фақатгина шаффофлик ва кучли жамоатчилик назорати билан қурилиш соҳасидаги қинғирликларга барҳам бериш мумкин. Бўлмаса, енг ичида иш битириш бўйича бу инсонлар фарангларга ҳам дарс беради. Ўзларига бало ҳам урмайди. Керак бўлса, Сардобанинг сувидан ҳам қуруқ чиқишади улар. Жабрини эса ҳар доимгидек оддий халқ тортади.

Кеча президент Шавкат Мирзиёев ҳам видеоселекторда қурилиш соҳасидаги сифатсиз ишларга эътибор қаратди.

«Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик, тендерларни «ура-ура» қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари, «бажарамиз», «есть» қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан... Энди бундай ишлаш бўлмайди. Аллоҳ таоло бу сафар ҳам айтяпти: «Эй, бандам, кўзингни оч! Халққа ҳалол меҳнат қилиш керак, деяпти. Ҳалол!» дея гапирди президент. Бу сўзлар президент матбуот хизмати томонидан ҳам, «Ахборот» пропаганда дастурида ҳам келтирилмаган.

Президент одамларнинг дилидаги, қилиниши шарт бўлган ишларни гапирмоқда. Лекин кимлардир шунча кўргуликлардан кейин ҳам президентнинг бу сўзларига қаршидек, ўзгаришлар бўлмаслигини, барчаси аввалгидек қолишини истаётгандек…

«Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда бўлса ҳам чиқади», дейишган. У эски замонларнинг гапи. Ҳозирги тезлашган замонда бундай «миси чиқиши»-ю, «фош бўлиш»лар 4 йилга ҳам бормаяпти. Ўзимиз ақл билан ўзгарайлик, йўқса она табиат барибир ўзгартиради бизни.

Шуҳрат Шокиржонов.

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Эрон олтита давлатни огоҳлантирди

Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди

Криштиану Роналду ўзининг биринчи футбол клубини сотиб олмоқчи

Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.

Хитойда 100 тонна тирик тимсоҳ аукционда сотилаяпти! Нарх ва шартлар ҳушингизни олади

Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак

Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

АҚШ Россияга "тинчлик учун" соат қўйди – муддат ҳафталарда ҳисобланади!

АҚШдан Россияга сўнгги огоҳлантириш: Тинчликка тайёрмисиз ёки...?

Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.

Украина уруши, 7 апрель ҳолати: Харита Россиянинг фронт чизиғидаги ютуқлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда

Москва Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. Россиянинг ютуқлари жуда кўп қурбон эвазига қийинчилик билан қўлга киритилди.

Зеленский Оқ уйда жанжал юзага келтириб, “дунёдаги энг осон битим”ни бузди — АҚШ Молия вазири

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти битимни уч марта имзолашга тайёрланган, аммо уч марта ҳам фикридан қайтган.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар авж олдими? ЎФА раҳбарияти мамлакат президентини алдаяптими?

Қолаверса, ЎФА раҳбариятини мамлакат президенти Ш.Мирзиеёвни алдаётганликда айблаган.

Жаҳон банки Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЕС бўйича расмий текширув бошлади

Бу Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Амударё қуйи оқимида яшовчи аҳолиси номидан берилган шикоятга асосланган.

Трамп Нетаняҳуни таҳқирлади – ОАВ

Исроил матбуоти эса президент Доналд Трамп Нетаняҳуни жамоатчилик кўз ўнгида таҳқирлади деб ёзди.

Қашқадарёда икки профилактика инспектори ЙТҲ оқибатида вафот этди

Оқибатда ўз йўналишида келаётган машинада бўлган ИИБ профилактика инспекторларининг бири воқеа жойида, бири эса шифохонада вафот этган

Россияда Хитой автосалонлари тезлик билан ёпилмоқда

пилишлар сони бўйича илк ўнталикка биринчи марта Geely, Jaecoo, Jetour ва LiAuto ҳам кирди.

Президент ва душ драмаси: Трамп сочини ювишга халақит қилган фармонни бекор қилди

"Сув оқмайди, шампун ювилмайди!" Трамп душ чекловига қарши чиқди.

НАТО Россия билан урушга тайёргарликни бошлади! Машқлар ортидаги жиддий сигнал

НАТО Россия билан уруш ҳолатини тақлид қилмоқда.

Рамзан Қодиров портрети остида ўсмир жасади. Бунга Россия қандай изоҳ беради?

Асфальтда жасад, ёнида одамлар ва йиғи: Чеченистондаги воқеа жамоатчиликни ларзага солди.

Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Самарқанддаги стадионда ҳайдовчи машинасини одамлар устига ҳайдади

«Футболда жамоамиз ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилгандим. Бу ишдан пушаймонман», — деди ҳайдовчи.

Тошкентда юк машинасига урилган Isuzuда ёнғин чиқди. Қурбонлар бор

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнаётган машинага ҳеч ким яқинлаша олмаган. Оқибатда ундаги икки киши машина ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлган.

Трамп Маскни давлат ишидан четлаштиришга чақирди

. Бу ҳақда демократларнинг тегишли мактубида айтилади, деб ёзади “РИА Новости” .

Исроил Ҳамас гаровга олинганларни озод қилгунига қадар Ғазодаги операцияни кенгайтиради

Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Исроил Катс ўз матбуот хизмати тарқатган видеомурожаати чоғида маълум қилган.

Украина АҚШдан 50 миллиард долларлик қурол сотиб олмоқчи

“Репорт” “ РБК-Украина”га таяниб, бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Германияда фуқаролик олиш тартиби ўзгармоқда

"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш тўхтатиб қолингани айтилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.

Фронтдаги ҳозирги вазият: Украина ушлаб турибди

Украина Россияни қанча керак бўлса, шунча ушлаб тура олишига ишонч ҳосил қилмоқда.

Исроил "фаластинликларни бомбардимон қилмоқда, очликка маҳкум этмоқда ва тузоққа туширмоқда"

Исроил амалдорларининг гапларини тинглаб кўрсангиз, уларнинг режаси аниқ-равшан кўринади...

Путиннинг янги нишони - Ғарбий Болқон

Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.

Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган.

Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сергелида икки йигит ўз уйида пичоқланиб кетилди

Қайд этилишича, 7 апрель куни гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келади ва улар ўртасида жанжал келиб чиқади.

Доминикан Республикасидаги клуб томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди

Қутқарувчилар ҳанузгача вайроналар остидан одамларни чиқаришда давом этмоқда, жароҳатланган 155 киши касалхонага ётқизилган.

Бундесвер қайта қуролланишга тайёрланмоқда - Bild

Германиянинг сув ости кемалари ишлаб чиқариладиган Thyssenkrupp кемасозлик корхонаси раҳбарияти ишчилар сони 100 кишидан 1600 кишигача кенгайтирилишини эълон қилди.

Зеленскийнинг асосий қўрқуви ошкор бўлди

Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Карен Квятковски маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .

Зеленскийнинг асосий қўрқуви ошкор бўлди

Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Карен Квятковски маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .

Трамп Хитойнинг жавоб тарифларини қоидаларни бузиш деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

АҚШ Теҳронга қарши куч ишлатиш имкониятидан воз кечиши керак

Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арагчи The Washington Post сайтида чоп этилган мақоласида маълум қилган.

Amnesty International хатарли тенденция ҳақида бонг урди

Халқаро ташкилот ўлим жазоси ижроси билан боғлиқ рақамлар бундан ҳам кўп экани, чунки айрим давлатлар статистикани ошкор этмаслигини таъкидлаган.

Трамп ўзи жорий этган бождан 500 млн доллар зарар кўрди

АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.

Меҳмонлар устидан пул сочган куёв олти ойга қамалди

Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.

АҚШ Олий суди Трампга муҳожирларни депортация қилишга рухсат берди

АҚШда муҳожирлар хавф остида. Олий суд Трампнинг талабини қондирди.

Дунё яна хавф остидами? ЖССТ 'янги пандемия' ҳақида жиддий огоҳлантирди

"Кейинги пандемия муқаррар!" – ЖССТ огоҳлантируви барчани ҳушёрликка чорлаяпти.

Андижонда “Зил” тормози ишламай қолиб, уйни бузиб юборди

Вилоят ЙҲХБга кўра, бугун соат 13:10 ларда Асака туманида иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган “Зил ММЗ” юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли йўл четидаги уйга бориб урилган.

Ҳиндистонлик амалдор Бухородаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди

Расмийларга кўра, 4 апрелдан буён Бухоро шаҳрида бўлган ва юрак хуружидан вафот этганликда гумон қилинмоқда.

Тошкентда дўкон ёниб кетди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.

Нигерия шимолида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда 52 киши ҳалок бўлди

Плато штати узоқ вақтдан бери деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасидаги кескинлик ва даврий тўқнашувлар ҳудуди бўлиб келган.

НАТО Хитойнинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайратда

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Japan Times билан суҳбатда маълум қилди.

Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди

Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди — деб ёзади Германиянинг Die Welt нашри.

Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди

Андижон шаҳрида таксичилик қилувчи шахс Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган.

Илон Маскнинг миллиардер бўлишига йўл очган тўққизта китоб рўйхати эълон қилинди

Илон Маскнинг миллиардер бўлиши учун таъсир кўрсатган тўққизта китоб эълон қилинди деб хабар бермоқда akpars.ru.портали.

Доналд Трамп Хитойга бир кун муҳлат берди

Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.

Украина уруши, 7 апрель ҳолати: Харита Россиянинг фронт чизиғидаги ютуқлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда

Москва Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. Россиянинг ютуқлари жуда кўп қурбон эвазига қийинчилик билан қўлга киритилди.

Эрон радар тизимларини жойлаштирмоқда

1000 км масофада таҳдидларни кўради – Эрон Ghadir радарларини фаоллаштирмоқда.

Ғазода ҳомиладорлик "қўрқув соясида" - ЖССТ

Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.