Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат бўйича "Asian Zonal Chess Championships 2025" мусобақаси бўлиб ўтди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада олтин медални Алдияр Ансат (Қозоғистон, 7,5 балл), кумушни Сатбек Ахмединов (Қозоғистон, 7,0 балл) қўлга киритган бўлса, бронза медали эса Ўзбекистон вакили Муҳаммадзоҳид Суяров (7,0 балл)га насиб этди.
Аёллар ўртасидаги мусобақада тўққиз турдан сўнг ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова 7,5 очко билан ғолиб деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар қозоғистонлик Елназ Қалиахмет ва Меруерт Камалиденовага насиб этди. Туркманистон вакили Жаҳон Режепова тўртинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Умида Омонова 5 очко билан 11-ўринни эгаллади.
Ушбу чемпионат FIDE Жаҳон Кубоги учун саралаш босқичи сифатида ҳам ўтказилди. Турнирнинг етти нафар энг кучли шахматчиси жаҳон мусобақасига йўлланма олди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.
Тергов 2025 йил 14 октябрда "фаол ва пассив коррупция, таъсирчан савдо, давлат маблағларини ўзлаштириш, одам савдоси ва ушбу жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш” моддаси бўйича очилган
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.