Исроилнинг қамал қилиши Ғазо шифохоналарини дори-дармонлар билан "хавфли даражада таъминланмаган" ҳолатга келтирди.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг бир ойдан ортиқ давом этаётган қамали натижасида шифохоналар дори-дармонлар захираси "хавфли" ва "мисли кўрилмаган" даражада камайиб кетганини айтиб, шошилинч ёрдам сўради.
Исроил Ғазода ҳибсга олган 80 га яқин фаластинликни озод қилди, уларнинг камида 10 нафари зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож эди.
Тиббий манбаларга кўра, бугун тонгдан бошлаб Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди.
Кеча Исроил Ғазо шаҳрининг Шужаеа туманидаги турар-жой биноларига бир неча марта зарба бериши оқибатида камида 35 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 55 нафари яраланди, 80 киши эса вайроналар остида бедарак йўқолди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 50 846 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 115 729 нафари яралангани тасдиқланди. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлган деб тахмин қилиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.