Россия Днепрга ракета ҳужуми уюштирди, натижада 42 ёшли эркак ҳалок бўлди. Бошқа жабрланганлар ҳам бор. Бу ҳақда Украинанинг Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак хабар берди.
"Россия Федерацияси қўшинлари шаҳарга ракета билан ҳужум қилди. Зарба жойида кенг кўламли ёнғин юз берди. Фуқаролик объекти ҳудудида вайроналар мавжуд. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши жароҳат олган. Барча тафсилотларни аниқламоқдамиз," дея у Телеграмда ёзди.
Таъкидланишича, Россия армияси Украина ҳудудига "Shahed" туридаги зарба берувчи дронларни учирган. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, дастлабки "Шаҳед"лар Суми вилояти осмонида пайқалган. Зарба берувчи дронларнинг бир неча гуруҳи шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракат қилган ва кейинчалик Чернигов вилояти ҳудуди устида бўлган.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .