Саратоннинг 50 дан ортиқ турини аниқлай оладиган тест яратилди

Саратоннинг 50 дан ортиқ турини аниқлай оладиган тест яратилди

Саратоннинг 50 дан ортиқ турини аниқлай оладиган янгича кўринишадаги қон анализи 2021 йилда синовдан ўтказилади. "Саратон хасталигини даволаш учун муқаддас Грааль" деб номланган Галлери тести 165 минг беморда синовдан ўтказилади. Натижалар муваффақиятли бўлса, келгуси беш йил ичида миллиондан ортиқ одамларга етказилади.

“Олимлар ушбу тест йилига минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигига ишонч билдиришмоқда, зеро у аломатлар пайдо бўлгунга қадар саратон хасталигини аниқлай олади”, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.

Таъкидланишича, янгича тест беморнинг қонида ўсмалар пайдо қиладиган ДНКни қидириш асносида ишлайди.

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ижрочи директори Саймон Стивенс ушбу кашфиётни "бурилиш нуқтаси" деб атамоқда. Унинг сўзларига кўра,  тест, айниқса, саратоннинг аниқлаш қийин бўлган кўринишлари учун самарали бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, тест ҳужайрадан ташқари ўсма шакланишига ёрдам берадиган ДНК ичида юз берувчи метилация деб аталадиган кимёвий ўзгаришни ҳам қидиради. Саратон касаллиги аниқланганда эса тест унинг тананинг айнан қайси қисмида келиб чиққанлигини аниқ кўрсата олади. Тахминларга кўра, ушбу тест даволаниш жараёнини эрта бошлашга имкон беради, бу эса хасталикдан тикланиш имкониятларини кескин оширади.

Маълум қилинишича, жорий йилда 1200 бемор билан олиб борилган тадқиқотлар тест саратоннинг тананинг қайси қисмида эканлигини  96% аниқлик билан муваффақиятли топганлигини кўрсатган. 1% ҳолатлардагина тест одамларда саратон хасталиги билан боғлиқ нотўғри ташхис қўйган. 12 ҳолатда, шу жумладан, тухумдон ва ўпка саратонида тест касаллик йўқлигини қайд этган, зотан, уларнинг аксарияти дастлабки босқичда бўлган.

Дастлабки босқичларда камдан-кам ҳолатлардагина аниқланадиган ошқозон ости бези саратонини эса 63 фоизлик натижа билан аниқлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!