Санкт-Петербургда мигрантларни депортация қилиш бўйича кенг кўламли "рейд" ўтказилмоқда

Санкт-Петербургда мигрантларни депортация қилиш бўйича кенг кўламли "рейд" ўтказилмоқда

Бу ҳақда биринчи департамент айрим хорижлик фуқароларни ҳимоя қилаётган адвокатга таяниб хабар берди. Унинг сўзларига кўра, суд ижрочилари содир бўлаётган воқеага «Антимигрант операцияси» деб ном беришган.

«Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларига яқинлаша олмайсиз. Ётоқхоналар ва хонадонларда рейдлар ўтказилмоқда. Барча махсус ҳибсхоналар гавжум. Кеча биргина Санкт-Петербургнинг Виборг туманидан 64 нафардан ортиқ хориж фуқароси депортация қилинди. Иккита тўла самолёт ҳавога кўтарилди», — деди ҳимоячи.

Бугун ҳибсга олинганлар билан яна бир қанча автобуслар депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган, Пулково аэропортига жўнаб кетди, деди у.

Расмий манбага кўра, «Крокус Сити Холл»даги терактни содир этганлар тўрт нафар Тожикистон фуқароси бўлган. Россия Федерацияси судлари аллақачон терактга алоқадорликда айбланган 9 кишини ҳибсга олган.

Айбланувчининг фуқаролиги оммага маълум бўлгач, Россияда ксенофобик кайфият ва фожиага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган муҳожирларга нисбатан таъқиблар кучайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!