Санжар Турсунов профессионал боксда дебют қилади

Санжар Турсунов профессионал боксда дебют қилади

Биринчи оғир (-90 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов 8 ноябрь куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда "turon24" маълум қилди.

Турсуновнинг айтишича, илк жангидаги рақиби мексикалик Мигель Кубос бўлади. Жанг 8 ноябрь (Тошкент вақти билан 9 ноябрь тонги) куни Калифорнияда, Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Casino" аренасида бўлиб ўтади. Жанг 4 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

29 ёшли Мигель Кубос профессионал боксда 30 та жанг ўтказиб, уларнинг 11тасида ғалаба (8 та нокаут) қозонган, 19 та жангда имкониятни бой бериб қўйган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!