Самарқанддаги Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқиши аниқланди

Самарқанддаги Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқиши аниқланди

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанддан оқиб ўтувчи Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқиши натижасида канал атрофида яшовчи аҳолига жиддий муаммолар келтириб чиқараётганлиги” бўйича видио мурожаат тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шуни маълум қиладики, ҳақиқатда ҳам жорий йилнинг 5 августи куни Тойлоқ ва Самарқанд туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Сиёб каналидан оқ рангдаги чиқиндили сув оқаётганлиги аниқланди.

Айни дамда мазкур ердан ҳамда ҳолат юзасидан айбдор деб гумонланаётган тадбиркорлик субъектининг ҳимоя минтақасидан лаборатория намуналари олиниб, қонун талаблари доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!