Самарқандда хотинини боласининг таглигини ейишга мажбурлаган ва бир неча йилдан буён уни таҳқирлаб келгани айтилган Ш.К.га суд ҳукми ўқилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Ш.К.ни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Жазони ўташ 2020 йил 24 августдан бошлаб ҳисобланади.
Ш.К. сўнгги сўзида суддан узр сўраб, бундай ишларни қайтиб қилмаслигини, уч ой ичида кўзи очилганини маълум қилди. У ўзига эълон қилинган айбловлардан рафиқасини ўз жонига қасд қилишга олиб бориш қисмини тан олмаслигини, уни калтаклаганини эса тан олишини айтди. Судда қатнашган жабрланувчи Мустаҳкам Ваҳобова судга ишонишини ва чиқарилган ҳукмдан розилигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани акс этган аёл видеоси тарқалганди. Кейинроқ эр аёлни мунтазам хўрлагани ва мажбурлаб памперс едиргани маълум бўлди. Айнан шу ҳолат ишнинг бутун мамлакат бўйлаб муҳокама қилинишига сабаб бўлди.
Эр хотинини ургани тасвирланган видео интернетда тарқалгач уйидан қочиб кетган. 23 август куни у Тошкент шаҳрида қўлга олиниб, Самарқандга олиб кетилган. Кейинроқ Сенат мазкур аёл билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олганди.
12 ноябрь куни ушбу иш бўйича суд бошланди. Дастлабки суд мажлисида Ш.К судда ОАВ иштирок этмаслигини сўраган бўлса, жабрланувчи Мустаҳкам Ваҳобова мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг ёритилгани ва муҳокама қилингани учун судда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокига қаршилик қилмаслигини билдирганди.
23 ноябрь куни ўтказилган суд мажлисида Самарқанд шаҳри прокурори ўринбосари Умид Ҳакимов судда давлат айбловчиси вазифасида қатнашиб, Ш.К.га 8,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўраган эди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.