Самарқандда солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ўлими юзасидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди

Самарқандда  солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари  ўлими юзасидан  очилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди

3 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман судида вилоят давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Аҳмедовнинг ўлими юзасидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди

✍️Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари хабар қилди.

⚖️Суд қарори билан судланувчилар М.Қўчқоров (Каттақўрғон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ш.Раҳимбердиев (Самарқанд вилояти ИИБ ЙББ 4-бўлими катта инспектори лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми (эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш) ва 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан айбдор деб топилди.

🔷Судланувчилар 2 йил ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уларнинг ҳар бирига 2 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!