Самарқандда савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Самарқандда савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 12-май куни тунги соат 00:33 да Самарқанд вилояти Қўшработ тумани "Намуна" МФЙ Эргашжумал Бул-бул кўчасида жойлашган "Энтрогроплюс" МЧЖга қарашли икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 00:42 да етиб борган ва соат 03:52 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 250 кв.м майдонда шифт, том қисм, биринчи қаватда озиқ-овқат маҳсулотлари, майиший техникалари ва бошқа турдаги жиҳозлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!