Самарқандда маст ҳайдовчи бошқарувидаги "Матиз" каналга тушиб кетди, ичидаги йўловчи вафот этди

Самарқандда маст ҳайдовчи бошқарувидаги "Матиз" каналга тушиб кетди, ичидаги йўловчи вафот этди

Самарқандда "Матиз" автомобилини маст ҳолда бошқариб бораётган ҳайдовчи "Нарпай" каналига тушиб кетди ва оқибатда машина ичида бўлган амакиси сувда қолиб вафот этди.

Ҳайдовчи мактабда қоровул бўлиб ишлайди. Масъулиятсиз мактаб қоровули иш жойида амакиси билан спиртли ичимлик ичади. Унинг айтишича, ароқни таъсири камлик қилиб,  яна спиртли ичимлик излаб чиққанида мана шу бахтсиз ҳодиса содир бўлади.

Маълум қилинишича, 19 ноябрь куни соат 05:20 да Нарпай туманидан ўтувчи 4К-577 автомобиль йўлининг 23-километрида «Matiz» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб, тезликни меъёрдан ошириш оқибатида каналга тушиб кетган. Шундан сўнг ҳайдовчи машинадан чиқишга улгурган, унинг ёнида бўлган йўловчи эса маст бўлгани учун машинадан чиқолмай, сув ютиш оқибатида ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!