Самарқандда 145 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди

Самарқандда 145 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди

Самарқанд шаҳарида жойлашган Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида турли вилоят фуқаролари карантинга олинган эди.

Бугун уларнинг барчаси, яъни 145 нафар фуқаронинг 14 кунлик карантин муддати тугади. Уларнинг ҳеч қайсида касаллик аломатлари аниқланмади ва уйларига махсус автобусларда кузатилиб қуйилди. Фуқаролар уйларида тиббий кузатувни маълум муддат давом эттиради.

Бекзод Бекназар ўғли, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!