Саида Мирзиёева: "Сиз таҳсинга сазоворсиз!"

Саида Мирзиёева: "Сиз таҳсинга сазоворсиз!"

Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида ўзбек аёллари ҳақидаги ўйларини маълум қилди ва қуйидагиларни баён этди:  

«Ўзбегим аёли» Миллий мукофотини топшириш маросимида мунис аёлларимиз учун кўнглимда йиғиб юрган гапларимни изҳор қилишга ҳаракат қилдим.

Мен уй-рўзғор ташвишларидан ортиб, олдига катта мақсадлар қўйган ва уларга эришаётган кўплаб аёлларни биламан ҳамда уларнинг олдида ҳамиша таъзимдаман. Сиз ҳақиқий ўзбек аёли нималарга қодир эканини барчага исботладингиз. Барча аёлларимиз жамиятда ҳурмат ва эҳтиром қозонишга ҳақли ва бунинг учун уларга имкон берилса бас. 

Аёлларимизга қарата шундай демоқчиман: Сиз таҳсинга сазоворсиз!»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!