Саида Мирзиёева ҳаммани Қурбон ҳайити билан табриклади

Саида Мирзиёева ҳаммани Қурбон ҳайити билан табриклади

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева Қурбон ҳайити билан табриклади.

"Бугунги муқаддас айём — Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин, азизларим!

Ушбу қутлуғ кунда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилалангизга тинчлик-осойишталик, бахт-саодат ва эзгуликлар тилайман. Оилаларимиздан файз-у барака аримасин.

Меҳрибон Aллоҳдан барча орзуларингиз рўёбга чиқишини, беморларга шифо беришини сўраб қоламан", деб ёзади Саида Мирзиёева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!