Сабр луғатда “тўсмоқ”, “боғламоқ” демак. Истилоҳда эса нафсга хуш келувчи нарсаларни тарк этиш, қазо ва қадардаги ишларга исён қилмай бўйин эгиш, бало ва машаққат келганида шикоят қилмаслик маъноларини ифодалайди.
Сабр, умматнинг ижмоси билан фарз бўлиб, имоннинг ярми ҳисобланади. Қолган ярми эса шукрдир. Сабрнинг имондаги ўрни бошнинг вужуддаги ўрни каби. Жунайд Бағдодий мўминнинг зийнати имон, имоннинг зийнати ақл, ақлнинг зийнати сабр эканини баён этади.
Банданинг маънан юксалишигина эмас, дунё ҳаётида ҳузур ва саодат ичра яшаши учун ҳам сабр зарур. Биз кўпинча ўтмишни ўйлаб, “агар”, “кошки”лар билан вақт ўтказамиз. Хаёлимизни ўғирлаб, бор диққатимизни тортиб, Ҳақдан узоқлашишимизга, тушкунликка тушиб ўйланиб ўтираверишимизга сабаб ўтмишдаги ҳар турли ишлардир. Бу хасталик ҳам сабр билан енгилади. Оқил киши ўтмиш ва келажак ҳақида қайғуга тушмайди, яшаётган лаҳзаларининг қимматини билади. Бу худди олма ўстираётган боғбоннинг юқоридаги гул ва мевалар қувватланиши учун ниҳол тагидан ўсиб чиққан шохларни кесиб ташлаши кабидир.
Ҳар турдаги илмни ўрганиш мумкин, лекин сабр бўлмаса, бу илмдан фойда йўқ. Яъни, илм билан сабр бир-биридан айрилмайдиган икки ҳамроҳ ёки руҳ билан жасад сингаридир.
Сиррий Сақатийдан сабр моҳияти ҳақида сўрашди. У киши жавоб бераётганида оёғини чаён чақа бошлади. Ҳазратнинг индамай ўтирганини кўриб: “Нега уни ўлдирмаяпсиз?” дейишди.
– Ҳам сабр ҳақида гапириб, ҳам чаён чақяпти деб фарёд чекишдан Аллоҳдан ҳаё қиламан, – деб айтди.
Сабр учга бўлинади. Аллоҳга ибодатларда сабр, гуноҳ қилмасликка сабр, Яратганнинг синови бўлган мусибатларга сабр. Бу саналганлардан биринчи ва иккинчиси банданинг ихтиёрига боғлиқ. Учинчиси эса ундай эмас.
Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Сабр уч (турли)дир. Мусибатларга сабр, тоатда сабр, гуноҳ қилмасликка сабр. Ким бало ўзидан кўтарилгунича чиройли сабр қилса, Аллоҳ таоло унга уч юз даража ёзади. Ким тоатда сабрли бўлса, Аллоҳ таоло унга олти юз даража ёзади. Ким маъсиятга қарши сабр қилса, Аллоҳ таоло унга тўққиз юз даража ёзади”.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.