Саакашвилининг давлат ҳисобидан парвозлари билан боғлиқ ҳужжатлар махфийликдан чиқарилади

Грузия Мудофаа вазирлиги собиқ президент Михаил Саакашвилининг давлат ҳисобидан парвозлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни махфийликдан чиқаради.
Бир муддат аввал мухолифатдаги “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси бош вазир Ираклий Гарибошвилига қарши шахсий хорижий сафарлари чоғида бюджет маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юзасидан тергов бошлаш илтимоси билан прокуратурага мурожаат қилган эди.
“Мудофаа вазирлиги собиқ президентнинг ҳаво сафари билан боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқариш жараёнини бошлади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, гап 2010-2012 йилларда Мудофаа вазирлиги ва “Грузия ҳаво йўллари” ўртасида тузилган ҳужжатлар ҳақида кетмоқда. Қолаверса, 2012-йилда “Грузия орзуси” партияси ҳокимиятга келгач, икки келишувнинг махфийлиги олиб ташланди.