Руминия Европа Иттифоқини Россия газидан бутунлай воз кечишга чақирди

Руминия Бош вазири Марсел Чолаку Европа Иттифоқи давлатларини Бухарест мисолида рус гази ва бошқа маҳсулотларни харид қилишдан бутунлай воз кечишга чақирди.
Бу ҳақда “Дер Стандарт” нашри хабар бермоқда.
Бош вазир бундай қадамнинг муҳимлигини таъкидлади: “Биз йўқотган нарсалар, яъни қулайлик ва бугунги кунда дунёда рўй бераётган нарсалар ўртасида катта фарқ бор”. Чолаку, рус газининг Австрияга етказилишининг давом этишини ҳам қўллаб-қувватламади.
“Ўйлашимча, газ нархи маълум муддатга қимматроқ бўлса ҳам, ЕИ Россия газидан тўлиқ мустақилликка тайёрланмоқда”, — дея хулоса қилди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).