Россиялик миллиардер Пётр Авен санкциялар остида ўтаётган ҳаёти ҳақида гапирди

Россиялик миллиардер Пётр Авен санкциялар остида ўтаётган ҳаёти ҳақида гапирди

Россиялик миллиардер Пётр Авен Financial Times нашрига санкциялар остида ўтаётган Буюк Британиядаги ҳаёти ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Бизнинг бизнесимиз синди. 30 йил давомида нимагаки эришган бўлсак, бари бутунлай вайрон бўлди. Биз қандайдир тарзда янги ҳаёт бошлашимиз керак;

— Биз қонуний жиҳатдан бизнес юрита олмаймиз. Улар [шериклар] мен билан шахсан учрашишдан чўчийди. Биз ҳокимиятдан жуда қўрқамиз;

— Мен фаррош ёки ҳайдовчи ёллаш ҳуқуқига эгаманми? Ўзим ҳайдай олмайман... Биз қандай қилиб кун кечиришга ҳам ўйланиб қолдик;

— Британиялик ҳуқуқшунослар руслар билан ишлашни хоҳламаяпти. Менга жорий қилинган санкцияларни ўзгартириш деярли мумкин эмаслиги айтилмоқда;

— Фақат [Россия] президент билан учрашгани учун санкциялар остида қолиш жуда ғалати. Биз сиёсатдан мутлақо четда қолишга ҳаракат қиламиз. Путин билан учрашувларда мен шахсан эмас, балки Альфа гуруҳи вакили бўлганман;

— Санкция қўлланилиши тушунарли. Лекин бу адолатдан эмас. Бироқ, инсонлар ҳалок бўлаётган бир пайтда, мен шикоят қила олмайман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!