Россиядан 56 нафар ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортиш учун қайтарилди

Россиядан 56 нафар ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортиш учун қайтарилди

Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган 56 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги аэропортдан махсус рейс билан қайтарилмоқда. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади "Gazetauz". 

Россия Федерацияси Бош прокуратураси одам ўлдиришга уриниш, талончилик, ўғирлик ва бошқа жиноятларда айбланётган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича мурожаатларни қондирганлигини айтмоқда.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судининг бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга урингани учун чиқарган ҳукмини ижро этиш учун фуқарони экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қондирди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!