Россияда тунда туркманистонлик талаба ҳалок бўлди, бошқа бири касалхонада

Россияда тунда туркманистонлик талаба ҳалок бўлди, бошқа бири касалхонада

Россияда туркманистонлик талаба савдо марказини таъмирлаш вақтида ҳалок бўлди, ҳамюрти эса жароҳат олди. Бу ҳақда 15 январб куни Интерфакс агентлиги хабар берди.

Ҳодиса 14 январь куни соат тахминан 23:00 да содир бўлди. "Гранд" савдо марказини таъмирлаётган Туркманистоннинг уч фуқароси устига девор қулаб тушди. Ишчилардан бири воқеа жойида вафот этди, иккинчиси турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

Интерфакс хабарига кўра, Туркманистоннинг иккала фуқароси ҳам университетлардан бирида таҳсил олишган. Ҳодиса юзасидан прокуратура қонун ҳужжатлари, шу жумладан меҳнат қонунчилигига мувофиқ текширув олиб бормоқда.

Turkmen.news хабарига кўра, туркманистонлик талабалар ҳозирда жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқдалар. Уларга ота-оналаридан пул жўнатиш Туркманистон ҳукумати томонидан ҳар доим қатъий чекланган, аммо энди бу муаммо янада кучаймоқда. 2020 йил декабрида  Western Union орқали пул ўтказмалари вақти-вақти билан амалга оширилди ва 2021 йил январида ушбу тизим Туркманистонда умуман ишламай қолди. Унинг тўлиқ ёпилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.

Талабалар норасмий равишда бошқа мамлакатларда қўшимча пул ишлашга мажбур бўлмоқдалар, чунки чет элликлар ўқиш визалари билан қонуний равишда ишлай олмайди. Натижада, талабалар кўпинча хавфсизлик стандартларига риоя қилмасдан ишлашади, кўпинча кечқурун ва тунда меҳнат қилишади (улар кундузи ўқийдилар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!