Россияда оғир аҳволда қолган 71 ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда оғир аҳволда қолган 71 ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда оғир аҳволда қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишларни бошлади. «Газета.uz»нинг хабар беришича, шундай ватандошларнинг дастлабки гуруҳи (жами 71 киши) 12 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг икки (16:55 ва 22:35 даги) рейси билан Москвадан Тошкентга етиб келди.

Аэропортда уларни қариндошлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев (қуйидаги суратда — ўртада) ва вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентик вакиллари кутиб олган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5—8 сентябрь кунлари Москвада бўлиб ўтган 19-мажлиси давомида Россия ИИВ ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида қолаётган 1500 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишига кўмак кўрсатиш бўйича келишувга эришилганди.

Бундай фуқаролар тоифасига оғир молиявий аҳволда қолган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш учун маблағи йўқ кишилар киради.

Ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ушбу жамғарма Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони билан ташкил этилган эди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!