Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқароси калтакланди. Ҳолат акс этган видеоёзув 2 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Видеолавҳада Федерал хизмат ходимининг ўзбекистонлик эркакдан ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этишни сўрагани, эркакнинг эса уни кўрсатишни хоҳламаслиги, чунки паспортнинг ўзи етарли эканини айтгани акс этган.
Натижада ходим Ўзбекистон фуқаросини хонага олиб бориб, хизматнинг бошқа мижозлари олдида калтаклаган. Vesti.ru нашрининг ёзишича, жабрланувчи дарҳол полицияга ариза билан мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди. Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган, дейилади хабарда.
Агентлик амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.