Россияда ишламоқчи бўлганлар учун янги иш ўринлари маълум бўлди
Россия Федерациясининг "КАМАЗ", "ОКН сервис", "Штандарт", "Спецпоставка" ташкилотларидаги электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби соҳалардаги бўш иш ўринлари учун жорий йил 8 октябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:
✅ 18-50 ёш оралиғида бўлиши;
✅ Юқори талабчанлик;
✅ Судланмаган бўлиши;
✅ Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.
❇️ Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).
Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:
📍Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у. Мўлжал: "Истиқлол боғи" (Квадрат парк). Мурожаат учун: Тел:. 55-102-53-32, 55-102-53-34.
📍Андижон шаҳри, Амир Темир шоҳ кўчаси, 39-уй. Мўлжал: Автовокзал. Мурожаат учун: Тел:. 95-202-33-55.
📍Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй. Мўлжал: Бухоро "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:.65-226-56-99; 99-708-49-98.
📍Жиззах шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. Мўлжал: Аввалги Санъат коллежи биноси, 1-сонли Нотариал идора. Тел:. 72-223-90-65, 72-223-90-66.
📍Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй. Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази. Мурожаат учун: Тел:. 91-214-26-27, 97-293-27-52, 97-770-04-92.
📍Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43а-уй. Мўлжал: Вилоят БКМ. Мурожаат учун: Тел:. 79-224-11-60.
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозор, Зангори экран ёнида БКМ биносида. Мурожаат учун: Тел:. (69) 227-94-64, (69) 227-97-27.
📍Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўчаси, 4-уй. Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят Бандлик бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун: Тел:. (73) 244-40-01.
📍Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй. Мўлжал: Вилоят ҳокимияти. Мурожаат учун: Тел:. 66-233-24-00, 66-233-53-00.
📍Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 67-225-55-59.
📍Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй. Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 76-222-45-22.
📍Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Сада автобус бекати. Мурожаат учун: Тел:. 55-900-33-10.
📍Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналмилал кўчаси 6-уй. Мўлжал: Мономарказ биноси. Мурожаат учун: Тел:. 62-224-12-35.
📍Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 34-уй. Мўлжал: Япон маркази биноси. Мурожаат учун: Тел:. 71-236-30-40.
