Россияда бола ота-онасини ўлик ҳолда топди

Россияда бола ота-онасини ўлик ҳолда топди

Санкт-Петербургда 1 август, якшанба куни эрталаб бола ота-онасини ўлик ҳолда топди. Бу ҳақда телеграмдаги "Невские новости" канали хабар берди.

Воқеа Санкт-Петербургнинг Красносель туманидаги Aвангард кўчасидаги квартирада содир бўлган. Бола уйғонганида, нима учун ота-онаси узоқ вақт ухлаганига ҳайрон бўлган. Уларга яқинлашиб, уларнинг жасадлари аллақачон совиб қолганини кўрди.

Бола бобосига қўнғироқ қилди, улар аввалига неварасининг гапига ишонишмади. Оилавий дўсти эса тез ёрдам ва полицияни чақирди. Боланинг сўзларига кўра, бир кун олдин ота-онаси ароқ ичган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!