Россия ва АҚШ ўртасида ядровий уруш рўй берса, Ер юзида 5 миллиарддан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин

Россия ва АҚШ ўртасида ядровий уруш рўй берса, Ер юзида 5 миллиарддан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин

Нашрда келтирилишича, АҚШ ва Россия ва уларнинг иттифоқчилари ўртасидаги ядро уруши дунёдаги ядро арсеналининг 90% дан ортиғидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

8 га яқин турли йўналишдаги ишончли модел маҳсулотлари сценарийларига кўра, ядровий портлашлар оқибатида атмосферага 165 миллион тоннадан ортиқ ифлос моддалар чиқарилади, бу бутун сайёрада иқлимнинг совиш жараёнини тезлаштириб, ''ядро қишини'' келтириб чиқаради.

Шу билан бирга, 360 миллион киши тўғридан-тўғри ядровий зарядларнинг портлаши натижасида нобуд бўлса, 5 миллиарддан ортиқ инсонлар иқлим колапси натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози, очлик қурбонига айланишлари айтилган.

Масалан, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ядровий урушнинг ўзи олимлар прогнози бўйича 2 миллиард одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!