"Реал" бир амаллаб ғалаба қозонди (видео)
"Реал" Испания чемпионатининг 16-турида сафарда "Алавес"ни мағлуб этди - 2:1
Учрашувнинг 24-дақиқасида меҳмонларнинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобни очди. 69-дақиқада "Алавес"нинг испаниялик форварди Карлос Висенте жавоб голини урди. Учрашувнинг 76-дақиқасида "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго якуний ҳисобни ўрнатди.
"Реал" Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонди. У 16 ўйиндан кейин 36 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Алавес" 16 ўйинда 18 очко тўплаб, 12-ўринда бормоқда.
Чемпионатнинг навбатдаги ўйинида "Реал" 20 декабрь куни "Севилья"ни қабул қилади, "Алавес" эса шу куни "Осасуна" меҳмони бўлади.
Алавес - Реал - 1:2
Голлар: Мбаппе, 24 (0:1). Висенте, 69 (1:1). Родригу, 76 (1:2)
Алавес: Сивера, Пачеко, Теналья, Парада (Энрикес, 89), Отто, Бланко, Суарес (Гевара, 83), Ибаньес (Аленья, 68), Реббач (Висенте, 68), Калебе (Мартинес, 68), Бойе
Реал: Куртуа, Рауль Асенсио, Рюдигер, Вальдепеньяс (Хейсен, 79), Вальверде, Тшуамени, Беллингем, Арда Гюлер (Гарсия, 78), Винисиус Жуниор (Мастантуоно, 89), Родригу (Диас, 83), Мбаппе
Огоҳлантиришлар: Парада, 6. Гевара, 90 - Винисиус Жуниор, 80
