Россия Камерун терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди

Россия Камерун терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди

Россия футбол иттифоқи Россия ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинини расман эълон қилди. Ўйин 12 октябрь, пайшанба куни Москвадаги "ВТБ Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Россия футболи бир ярим йилдан бери санкциялар остида. Айни пайтда Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин, уларга рақиб топиш унчалик осон эмас.

Россия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувини сентябрь ойида Қатарга қарши ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!