Россия ЕИнинг ҳар қандай санкцияларига жавоб қайтаради - Захарова

Россия ЕИнинг ҳар қандай санкцияларига жавоб қайтаради - Захарова

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ғарбнинг Россияга қарши янги санкциялар киритиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Сиз жуда яхши биласизки, мамлакатимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, идоралараро форматларда ишлаб чиқилган, келишилган ва текширилган муносиб жавоб қайтарилмоқда”, - деди Захарова Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, Россия санкциялар шароитида яшашга ўрганган.

Куни кеча қатор йирик Ғарб ОАВлари Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари Россияга қарши тўққизинчи санкциялар тўпламини тайёрлашни муҳокама қилишгани ҳақида хабар беришди. Улар маълумотларига кўра, чекловлар технология, молия ва медиа соҳаларига тааллуқли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.

Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!