Суриянинг Ас-Сувайда вилоятидаги друзлар жамоаси раҳбарияти мамлакат жанубидаги тўқнашувлардан сўнг араб қабилалари билан асирларни алмашиш операциясига тайёрлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Sham TV телеканали жамият баёнотига таяниб хабар берди.
Унда айтилишича, асирга олинган жангчилар ва гаровга олинганларни озод қилиш Умм Зайтун минтақасида маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади. "Биз барчани ҳамкорликка ва ушбу жараённинг муваффақиятини таъминлаш учун максимал масъулиятни намоён этишга чақирамиз", дейилади матнда. "Биз ўғирлаб кетилган ўғилларимиз, қизларимиз ва болаларимизнинг соғ-саломат қайтишига умид қиламиз".
Баёнотда вилоятда уяли алоқа ва интернетни зудлик билан тиклаш талаби бор.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни друзлар шайхлари ўтиш даври ҳукумати ички хавфсизлик кучларини Ас-Сувайда провинсияси маъмурий чегараларига араб қабилаларининг қуролли жангариларининг ўз ҳудудига кириб келишига йўл қўймаслик учун жойлаштиришни қўллаб-қувватлаган эди. Шунингдек, улар Босра ал-Ҳарир ва Босра аш-Шом ҳудудларида фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун гуманитар йўлакларни очишга розиликларини эълон қилишди.
Якшанбага ўтар кечаси Ички ишлар вазирлигининг Араб Республикасининг ўтиш даври ҳукуматидаги вакили Нуриддин ал-Бобо Суриянинг Ас-Сувайда шаҳри ва шу номдаги вилоятида 13 июль куни бошланган қуролли тўқнашувлар бутунлай тўхтаганини маълум қилди. Аввалроқ Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара Ас-Сувайдада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилганини маълум қилганди.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
The American Conservative нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Украина ҳукуматининг Америка ҳарбий ёрдамини ўзлаштирганига жавобан қатъий чоралар кўриши мумкин.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.