Россия дрони Латвия шарқида ҳалокатга учради

Россия дрони Латвия шарқида ҳалокатга учради

Мамлакат президенти Эдгарс Ринкевичсга кўра, 7 сентябр куни Латвия шарқида Россия ҳарбий учувчисиз самолёти ҳалокатга учраган.

Латвия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, ҳодиса Ригадан 224 км шарқда жойлашган Резекне вилоятида содир бўлган.

Латвия Миллий Қуролли Кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, дрон Беларусдан мамлакат ҳаво ҳудудига учган. Латвия ҳодиса ҳақида НАТО қўмондонлигини хабардор қилди. Дрон ҳалокати юзасидан суриштирув ишлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!