Россия чемпионати навбатдаги тур учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди

Россия чемпионати навбатдаги тур учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди

Россия футбол иттифоқи навбатдаги тур ўйинларини Россия футбол иттифоқи ижроқўм бюроси ташкилотнинг барча мусобақалари навбатдаги тур ўйинларини захира кунларига қўчиришга қарор қилди.

РФИ расмий сайтидаги хабарда шундай дейилади:

"РФИ бошчилигида ташкил қилинувчи барча футбол мусобақалари, жумладан, Лигалар, худудий футбол федерациялар ва уларнинг бирлашмалари ўтказадиган мусобақаларнинг 2024 йил 23 ва 24 март кунларига режалаштирилган барча учрашувлари қолдирилсин.

Бу аёллар Суперлигаси, Биринчи лига, Иккинчи лига, футзал бўйича Суперлига, аёллар ўртасида футзал бўйича Россия чемпионати, эркаклар ўртасидаги футзал Олий Лигаси баҳслари РФФнинг барча мусобақалари.

Ўйинлар ўтказилиши санаси ва соатлари ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!