Россия қўшинлари Покровский йўналиши бўйича ҳужумларини давом эттирмоқда.
Украина армияси бош штаби маълумотларига кўра, ҳарбий тўқнашувларнинг чорак қисми Покровский йўналишида содир бўлмоқда. Донецк вилоятидаги Гродовка, Новогродовка ва Михайловка аҳоли пунктлари учун шиддатли жанглар кетмоқда.
* * *
Донецк вилоятининг Покровск шаҳри Украинадаги энг муҳим темир йўл таъминоти йўналишлари чорраҳасида жойлашган. У Угледардан минтақа шимолигача бўлган Украина мудофаа таъминоти линиясининг асосини ташкил қилади.
Бу ҳақда Австрия армияси зобити, ҳарбий тарихчи, Венадаги Тересен ҳарбий академияси тадқиқот бўлими бошлиғи, полковник Маркус Райснер Deutsche Welle (DW) нашрига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, рус қўшинларининг бу ҳудудда тез олдинга силжиши Авдеевкани қўлга киритгандан кейин мумкин бўлган.
Авдеевка қалъа эди ва февраль ойидан бошлаб бу вазифани Покровск ўз зиммасига олди. Бироқ, энди руслар иккита мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, энг ҳимояланган бўлса ҳам, охирги чизиққа яқинлашмоқда.
Шаҳар атрофидаги мураккаб ҳарбий вазият қисман руслар марказга зарар етказиш учун шаҳарнинг ўзини назорат қилишлари шарт эмаслиги билан боғлиқ. Артиллерия таъминоти йўлларини назорат қилиш учун унинг атрофига яқинлашиш кифоя.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.