Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. IpaperSport хабарига кўра, Франциянинг "ПСЖ" клуби ёзда инглиз футболчисини қўлга киритишни режалаштирган.

Айтиш жоизки, бу Рэшфордни "ПСЖ" билан боғлаши ҳақидаги миш-мишлар биринчи марта эмас. Transfermarkt портали мутахассислари 26 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маркус Рэшфорд - "Манчестер Юнайтед" академиясининг тарбияланувчиси. “Қизил иблислар”нинг асосий жамоаси сафида форвард 385 та ўйин ўтказиб, 127 та гол ва 74 та голли узатмани амалга оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!