Японияда биринчи марта ёши 100дан ошган 80 мингдан кўпроқ фуқаро қайд қилинди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.
Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатда узоқ умр кўрувчилар сони 2019 йилдагига нисбатан 9 минг 176 нафарга кўпайиб, жами 80 минг 450 нафарга етган. Улардан 88,2 фоизини аёллар ташкил қилар экан.
Таъкидланишича, юқоридаги кўрсаткич қаторасига 50 йилдан бери ўсиб келмоқда. Бу борадаги тадқиқотлар 1963 йилдан бери олиб борилади. Ўшанда Кунчиқар мамлакатда ёши 100 дан ошганлар сони бор-йўғи 153 нафарни ташкил қилган, 1981 йилга келиб улар минг нафардан, 1998 йилда эса 10 минг нафардан ошган. Бундан ижобий кўрсаткичга асосан тиббиётнинг тараққий этгани ва янги технологиялар киритилгани эвазига эришилган.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги аёллар орасида 87,45 ёшни, эркаклар орасида эса 81,41 ёшни ташкил қилган. Бу ҳам ўзига хос рекорд ҳисобланади.
Февраль бошида 112 ёшли япониялик Титэцу Ватанабэ дунёнинг амалдаги энг кекса кишиси сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.