«Реал» тақвимдан норози

«Реал» тақвимдан норози

«Реал» клуби терма жамоалар учун ажратилган тақвимда норози бўлмоқда.

Терма жамоа ўйинларидан кейин Винисиус Жуниор, Родриго (иккиси – Бразилия), Федерико Вальверде (Уругвай) ва Антонио Рюдигер (Германия) "Мадрид" машғулотларига фақат жума куни қўшилиши мумкин. Шанба куни эса "Реал" сафарда "Севилья"га қарши учрашув кутиб турибди.

Ўйинчилар бошқа қитъада ўйнаб, "Қироллик клуби" сафига кеч қайтиши илк марта рўй бераётгани йўқ. Боз устига, ўйинчилар расмий эмас, ўртоқлик учрашувлари туфайли бошқа қитъага бориб қайтиши "Реал"га ёқмаяпти (масалан, Германия Месика билан АҚШда ўйнади).

Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунлари туфайли футболчиларнинг тақвими жуда ҳам зич бўлиб кетмоқда.

«Реал» терма жамоалари учрашувлар муҳимлигини тушунади, аммо терма жамоалар ўйинлар клуб тақвимига мослаштирилиши керак, аксинча эмас, дея ҳисоблайди клуб.

Аввалроқ бу борада Анчелотти, Пеп Гвардиола («Ман Сити»), Хави («Барселона») каби мураббийлар ҳам ўз норозиликларини билдириб ўтганди. Боиси, футболчилар ФИФА кунларидан чарчоқ ҳолатида қайтишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!