Карло Анчелотти ишдан бўшатиш хавфи остида бўлиши мумкин.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида "Реал" "Милан"дан мағлуб бўлди (1:3). Ла Лигада Мадрид клуби 11 турдан кейин 24 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда.
Relevo хабарига кўра, мадридликлар мавсум ўртасида мураббийни ишдан бўшатишни истамаяпти, бироқ агар яқин орада жамоанинг натижалари яхшиланмаса, италиялик ўз ўрнини йўқотиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Клуб раҳбариятини турли позисияларда тўп тепаётган ва ўтган мавсумдагидек ёрқин намоён бўлмаган Жуд Беллингем билан боғлиқ вазият ташвишга солмоқда. "Реал" раҳбарлари Арда Гюлер ва Эндрик нима учун майдонда бунчалик кам вақт олаётганини тушунмайди.
9 ноябрь куни мадридликлар Ла Лиганинг 13-тури доирасида "Осасуна" билан учрашади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.