Райан Гарсия Хэйнига илк мағлубиятни тақдим этди

Райан Гарсия Хэйнига илк мағлубиятни тақдим этди

Бироз аввал АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди.

Оқшомнинг марказий жанги Девин Хейни (31-0, 15 KO) ҳамда Райан Гарсия (24-1, 20 KO) ўртасида бўлиб ўтди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда Райан Гарсия 112-112, 114-110, 115-109 ҳисобларида ғалаба қозонди. Ҳакамлардан бири дуранг натижа қайд этди. Жанг давомида Гарсия Хейнини уч маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйган. Бу Девин учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.

Қайд этиш лозим, Девин Хейнида биринчи яримўрта вазн тоифасининг WBC камари бор. Аммо Райан Гарсия белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани учун мазкур жангда камар ўртага қўйилмаганди. Шу боис, чемпионлик камари Хейнида қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!