Журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев билан эксклюзив интервью ташкиллаштирди.
Ражаб Адашев суҳбат давомида сочи тўкилишига сабаб бўлган қизиқ воқеа ҳақида гапириб берди.
Сочим тўкилганининг кинога халақит берган ёки бермагани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.
Аслида, отамда ҳам соч тўкилиши бўлган, бу ота мерос десак ҳам бўлади, лекин менда соч тўкилишининг бошқача тарихи бор.
1973 йилда «Меҳробдан чаён» фильми суратга олиняпти, мен ўша пайтда Ургутда эдим. Кино Хивада олинаётганди ва менинг ролим бор. Хива кўчаларида уч киши юрадиган саҳналар бор, ўшанга бориб тушишим керак. Самарқандга келдим, Урганчга учадиган самолётга ўтирдим. Самолёт тўсатдан Бухорога қўнди. «Бир соатча дам олинглар, ўзимиз чақирамиз» дейишди. Чақирмади. Кейин билсак, қаердандир туристлар келган, уларни бизнинг самолётга чиқаришибди, «Биз-чи?» десак, «Сизларга бошқа самолёт қўйилади» деб айтишди.
«Сумкамни олай» деб самолётга бир амаллаб чиқиб олдим. Сумкамни олдим-да, шартта жойимга ўтириб олдим ва турмадим. Стюардесса чиқишим кераклигини айтяпти, рад этавердим. Жанжал бошланди. Аёл милиция ходимларини чақирди. Иккитаси икки қўлимдан ушлаб судраб олиб чиқа бошлашди. Самолёт эшиги ёнига боргач, икки оёғимни эшикка тираб олдим, «Чиқмайман, чиқмайман» деб бақирдим. Кийимларимдан тортишяпти, йиртилгудек даражада. Шу пайт ҳалиги стюардесса сочимдан чангаллаб ушлаб, торта бошлади. Силтаб тортди, тортди, жоним оғриб, «Бўлди, бўлди, қўйиб юборинг, тушаман» деб уларнинг қўлидан чиқдим. Стюардессанинг қўлида бир тутам сочим қолди. Кейин ўша ердаги милиция бўлимига олиб киришди.
Хуллас, ўшандан бошлаб сочим тўкила бошлади. Орадан бир йил ўтиб, ўрни очилиб қолганди.
Бир нарсага қойил қолиш керакки, режиссёрлар ҳам шу нарсага эътибор беришмаган, қандай бўлсам, шундай қабул қилишган.
Маълумот учун, Ражаб Адашев 1944 йил 15 июль куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Кинодаги фаолияти 1964 йилдан бошланган. 100 дан ортиқ фильмларда рол ижро этган.
Ражаб Адашев 1993 йилда «Абдуллажон» фильмидаги «Энг яхши эркак роли учун» мукофот, 1997 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2010 йилда Ўзбекистон халқ артисти, 2021 йилда «Дўстлик» ордени, 2022 йилда Санъат ва маданият фидокори», «Меҳнат фахрийси», «Кинематография фидокори» каби унвон ва мукофотларига муносиб кўрилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.