Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Қ. ва А.А. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро А.А. ва бошқаларни танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориши эвазига аввалдан келишилган 32 000 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.G.” МЧЖ Фарғона филиали раҳбари Н.А. фуқаро А.А.га ўзини гўёки Ташқи меҳнат миграция агентлиги ходими сифатида таништириб, уни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун 10 000 АҚШ доллари эвазига сертификат тайёрлаб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда чет тилларни ўргатувчи “А.” ўқув маркази ходими Х.Ш. фуқаро Ф.О.ни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун “G1 viza” расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.