Раҳмон дўстлик кечасини ташкиллаштирди

Раҳмон  дўстлик кечасини ташкиллаштирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТ мажлислари тугаши билан Душанбедаги ҳукумат уйида олий мартабали меҳмонлар шарафига дўстлик кечасини ташкиллаштирди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот-хизмати.
Ҳукумат уйининг кўркам бурчагида Раҳмон меҳмонлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ёрқин кўргазмасини томоша қилди. Бу минглаб мевалар ва қуритилган мевалар, тарвузлар ва қовунлар, шунингдек, мамлакат миллий таомлари кўргазмаси эди.

Кечада Беларус раҳбари Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон иштирок этган.
Дўстлик кечаси Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги, ШҲТнинг 20 йиллиги ва Тожикистоннинг КХШТдаги раислигига бағишланган.
Таъкидланишича, меҳмонлар ўта илиқ дўстона ва биродарлик муҳитида мулоқот қилишган ва Тожикистон раҳбарига кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!