Боку Теҳронни Озарбайжон ҳудудидан Эронга қарши ҳужумлар учун фойдаланишга йўл қўймаслигига ишонтирди ва сиёсий келишув муҳимлигини таъкидлади.
Озарбайжон ўз ҳудудидан ҳеч қайси давлат қуролли кучлари томонидан учинчи томонга, жумладан “қўшни ва дўст Эрон”га қарши фойдаланишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўзининг эронлик ҳамкасби Аббос Арагчи билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, суҳбат чоғида Арагчи Исроилнинг Эронга ҳужуми ва Теҳроннинг жавоб чоралари ҳақида маълумот берган. Байрамов Бош штаб бошлиғи, юқори мартабали зобитлар ва тинч аҳоли вакилларининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. У Бокунинг Эрон ядро иншоотлари атрофидаги вазиятдан хавотирда эканини қайд этди.
Озарбайжон ТИВ раҳбари Боку ҳар қандай халқаро инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.
“Муаммоларни фақат мулоқот ва дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига мувофиқ ҳал қилиш муҳим”, — дейилади ТИВ баёнотида.
Байрамов, шунингдек, Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши фонида Озарбайжон чет эл фуқароларини қуруқлик чегараси орқали эвакуация қилиш учун шароит яратганини ҳам хабар қилди.
Исроил бир кун аввал Эрон ядровий дастурининг асосий элементларига катта зарбалар берди. Теҳрон бунга жавобан Исроилга юзлаб баллистик ракеталарни учирди. Ҳар икки томон ўнлаб қурбонлар ҳақида хабар бермоқда.
Исроил бу операция Эроннинг ядровий салоҳиятини йўқ қилишга қаратилганини айтди. Тел-Авивнинг айтишича, Эрон атом бомбаси яратишга яқин.
Эрон бу айбловларни рад этиб, ядровий қуролга эга бўлишга интилмаслигини таъкидлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.