Рафаҳдаги турар-жой биносига ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди – Al-Jazeera

Рафаҳдаги турар-жой биносига ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди – Al-Jazeera

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги турар-жой биносига уюштирган зарбаси оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир қанча аҳоли яраланди. Бу ҳақда Қатарнинг Al-Jazeera телеканали хабар берди .

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор.

Аввалроқ CNN хабар қилганидек, Исроил Эрон ҳужумидан кейин Рафаҳдаги қуруқликдаги операцияни кейинга қолдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!