Tesla Голливудда биринчи Diner & Drive-In ресторанини очди. Ушбу ретро-футуристик муассаса Tesla электромобиллари учун нафақат озиқ-овқат, балки зарядлашни ҳам таклиф этади.
Ресторанда 80 та тўртинчи авлод Tesla Supercharger зарядловчи станциялари мавжуд. Ташриф буюрувчилар классик бургер ва ҳот-догларга буюртма беришлари, шунингдек, 540 дюймли экранларда фильмларни томоша қилишлари мумкин. Бундан ташқари, ресторан бренд товарлари ва Tesla Optimus роботини таклиф этади.
Ресторанлар нафақат Tesla эгалари, балки пиёдалар учун ҳам очиқ. Қайд этилишича, очилиш куни киришда навбатлар юзага келган, бу эса юқори қизиқиш ва эҳтимолий сайёҳлик салоҳиятидан далолат беради.
Меҳмонлар биринчи қаватда ва бинонинг томидаги очиқ осмон остидаги Skypad терасида 250 ўринга эга бўлади. Ходимлар томонидан озиқ-овқат етказиб бериш билан сиз машинангизда ҳам газак қилишингиз мумкин. Автомобилингизга буюртма бериш учун электромобиль экранида мавжуд Tesla Diner иловасидан фойдаланишингиз керак.
Илон Маскнинг айтишича, агар ресторан муваффақиятли ишласа, Tesla дунёнинг йирик шаҳарларида ва Supercharger станциялари яқинидаги автомагистралларда худди шундай муассасаларни очади.
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
The American Conservative нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Украина ҳукуматининг Америка ҳарбий ёрдамини ўзлаштирганига жавобан қатъий чоралар кўриши мумкин.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.